Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда, Аллоҳ таоло, зулмни ўзига ҳаром қилгани ва уни бандалари орасида ҳам ҳаром қилганини баён қилдилар. Шунинг учун бир инсон бошқага зулм қилмаслиги лозим. Махлуқотларнинг Аллоҳ тавфиқ бериб ҳидоят қилганларидан бошқа барчаси залолатда эканини ва ким Аллоҳдан тўғри йўл сўраса унга тавфиқ ва ҳидоят беришини айтди. Бандаларнинг барчаси фақирдирлар. Улар Аллоҳ таолога барча ҳожатларида муҳтожлар. Ким Аллоҳдан ҳожатлари учун ёрдам сўраса унинг хожатини ўташини хабар берди. Бандалар эртаю кеч гуноҳ қилишларини ва гуноҳларига мағфират сўрасалар Аллоҳ уларни кечиришини хабар берди. Бандалар У зотга манфаат ҳам зарар ҳам бера олмасликларини, улар барчаси энг тақволи киши бўлишса ҳам уларнинг тақвоси Аллоҳнинг мулкини зиёда қилиб қўймаслигини, ҳамда улар барчаси энг фожир инсоннинг қалбичалик фожир бўлсалар хам у зотнинг мулкидан бирор нарса ноқис бўлмаслигини хабар берди. Инсонлар ва жинлар, аввалгилар ва охиргилар бир тепаликка туришса, сўнгра Аллоҳдан ўз ҳожатларини сўрасалар, шунда Аллоҳ уларга сўраганларини берса, ҳудди игна сувга ботирилиб қайта чиқарганда сувдан ҳеч нарсани камайтирмагани каби У зотнинг мулкидан ҳам сўраган нарсаларини бериш ҳеч нарсани камайтирмаслигини хабар берди. Албатта, бу нарса У зотнинг мулкининг комиллигидандир. Аллоҳ бандаларнинг амалларини сақлаши, ҳисоблаши ва шунга яраша қиёмат куни мукофот ёки жазо беришини хабар берди. Ким қилган амалини мукофотини топса, Аллоҳ унга тоатларга тавфиқ бергани учун ҳамд айтсин. Энди ким қилган амалига мукофот эмас балки жазо топса, ёмонликка бошловчи нафсинигина маломат қилсин.