Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом дини келишидан аввал Қурайш қабиласининг сардорларидан бири бўлган Абдуллоҳ ибн Жудъон ҳақида хабар бердилар. Абдуллоҳ ибн Жудъон қариндошлари билан борди-келди қиларди, уларга эҳсон қиларди, йўқсилларнинг қоринларини тўйдирарди ва бундан бошқа Ислом дини тарғиб қилган ишларни бажарар эди. Аммо бу амаллари Аллоҳга куфр келтиргани ва бирор марта ҳам: "Раббим, Қиёмат кунида менинг хатоларимни кечир!", - демаганлиги учун Қиёматта унга фойда бермаслигини хабар бердилар.