Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга масжидда ўтирганимизда туяга минган бир одам кириб келди-да, туясини чўктириб, боғлаб бўлгач: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?», - деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар орасида суяниб ўтирган эдилар. Саҳобалар: «Анави оппоққина одам», - дедилар. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнга: «Эй, Абдулмутталибнинг ўғли!», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», дедилар. Ҳалиги одам: «Мен сиздан баъзи нарсаларни сўрайман. Сўраганда ҳам жуда қаттиқ сўрайман. Шунинг учун аччиғингиз келмасин», - деди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нимани хоҳласанг сўрайвер!», дедилар.«Сизнинг ва сиздан аввалгиларнинг раббисини ўртага қўйиб сўрайман, сизни Аллоҳ одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юбордими?»,- деб сўради. «Аллоҳга қасам Ҳа»,- дедилар Расулуллоҳ. «Аллоҳга қасамёд этиб сиздан сўрайман, беш вақт намоз ўқишимизни Аллоҳ буюрдими?»,- деди. Пайғамбаримиз «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб беришни сизга Аллоҳ буюрдими?»,- деди. «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутишни Аллоҳ буюрдими?»,- деб сўради. «Ҳа»,- дедилар. Шундан сўнг у киши деди: «Мен сиз олиб келган нарсаларга иймон келтирдим. Мен ўз қавмим юборган вакилдирман, исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман». Sahih/Authentic. - Al-Bukhari
explain-icon

Шарҳлаш

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу хабар бермоқдалар: «Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга масжидда ўтирганларида туяга минган одам кириб келди-да, туясини чўктириб, боғлади. Кейин: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?!», - деб сўради. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ичида суяниб ўтирган эдилар. Саҳобалар: «Анави, оппоқ юзли одам», - деб жавоб бердилар. У одам: «Эй, Абдулмутталибнинг ўғли!», - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сени эшитдим, саволингни беравер», -дедилар. Ҳалиги одам: «Мен Сизга савол бераман. Саволларни ҳам қаттиқ бераман. Менга аччиғингиз келмасин!», - деди. Яъни, мендан ғазабингиз чиқмасин, ва ҳафа ҳам бўлманг! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам«Нимани хоҳласанг сўрайвер», - дедилар. «Сизнинг ва Сиздан аввал ўтганларнинг Рабби номига онт ичиб сўрайман, Аллоҳ сизни бутун башариятга пайғамбар қилиб жўнатдими?!», - деди ҳалиги одам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунинг тўғри эканини тасдиқлаб: «Аллоҳга қасам, ҳа шундай», - дедилар. Ҳалиги одам: «Аллоҳ номига онт ичиб сурайман, Аллоҳ Сизга бир кеча ва кундузда беш вақт намоз ўқишимизни буюрдими?!». Яъни фарз намозлар ҳақида сурамоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасам, шундай», - дедилар. Ҳалиги одам: «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутишни Аллоҳ буюрдими?», - деб сўради. Яъни, рамазон ойида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасам, ҳа», - дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб беришни сизга Аллоҳ буюрдими?»,- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасам, ҳа», - дедилар. Зимом ислом динини қабул қилди ва Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи ва салламга қавмини Ислом динига даъват қилишини айтиб, ўзини «Саъд бин Бакр қабиласига мансуб Зимом ибн Саълаба»,- дея таништирди.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг камтарликлари. Чунки, келган одам саҳобалар даврасида ўтирган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни саҳобалардан ажрата олмади.
  • Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиройли аҳлоқи ва юмшоқлик билан берган жавоблари. Зеро юмшоқлик билан берилган жавоб, даъватни қабул қилиш омилларидан биридир.
  • Мадомики, камситиш қасд қилинмас ва ўзи рози экан, бировни оқ ёки қизил рангли, узун ёки бўйи паст дея таърифлашнинг жоизлиги.
  • Кофирнинг, бирон эҳтиёжи бўлгани маҳал, масжидга киришининг жоизлиги.
  • Юқоридаги ҳадисда ҳаж тилга олинмади. Чунки у одам келганида, ҳаж ҳануз фарз қилинмаган эди.
  • Саҳобаларнинг одамларни Ислом динига даъват қилишга ошиқликлари. Чунки Зимома разияллоҳу анҳу Ислом динини қабул қилиши биланоқ қабиласини даъват қилишга рағбат қилди.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...