Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким менга икки жағининг орасидаги ва икки оёғининг орасидагига кафолат берса, мен унга жаннатга кафолатни бераман», дедилар». Sahih/Authentic. - Al-Bukhari
explain-icon

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон киши уларга эътибор берса, жаннат киришини кафолатлайдиган икки иш ҳақида хабар бермоқдалар. Биринчиси: Аллоҳ таолони ғазаблантирадиган сўзлардан тилни тийиш. Иккинчиси: Жинсий аъзони фаҳш(зино)дан сақлаш. Чунки кўп гуноҳ ишларга мана шу икки аъзо сабабли тушиб қолинади.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Тилни ва жинсий аъзони сақлаш, кишини жаннатга олиб кирадиган йўллардан биридир.
  • Тил ва жинсий аъзо алоҳида таъкидланишига сабаб шуки, бу икки аъзо дунё ва охиратда инсоннинг бошига келадиган балоларнинг масдари – асосий сабабидир.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...