Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло Ислом динини теккис қийшайиб кетмаган тўғри йўлга ўхшатди. Унинг икки ёқасидан ўраб турадиган икки девори бор. Улар, Аллоҳ таолонинг чегаралардир. Ушбу деворларниг айрим ерларида ланг очиқ эшиклар бўлиб, улар Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардир. Бу дарвозаларнинг пардалари бўлиб, унинг ичидаги нарсаларни йўловчининг кўзидан тўсиб туради. Йўлнинг бошида бир чорловчи бўлиб, у, одамларга йўл кўрсатиб: «Ён тарафларга бурилмай равон йўлда давом этинглар»!, - деб туради. Бу чорловчи - Аллоҳнинг китобидир. Йўлнинг устида бундан бошқа чорловчи ҳам бор. У, йўловчи пардани озгина очмоқчи бўлса, дашном бериб: «Яшшамагур, очма! Очсанг киришга мажбур бўласан! Унга киришдан ўзингни тўхтата олмайсан!», - дейди. Бу чорловчи - ҳар бир мўъмин қалбидаги Аллоҳнинг воизидир», - деб баён қилдилар.