Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса), ташмит айтиш (ярҳамукаллоҳ дейиш)». Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim
explain-icon

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги баъзи ҳақларини баён қилмоқдалар. Бу ҳақлардан биринчиси: Салом берганда алик олиш. Иккинчиси: Бетоб бўлганни кўргани бориб, холидан хабар олиш. Учинчиси: Вафот этганнинг уйидан жанозаси ўқиладиган жойигача, сўнгра қабристонгача бориб, дафн қилингунча жанозасида қатнашиш. Тўртинчиси: Агар тўйга ёки бошқа бир муносабатга чақирса, ўша жойга бориш. Бешинчиси: Акса урганга ташмит айтиш, яъни акса урган киши ҳамд айтса, унга «ярҳамукаллоҳ» дейиш. Акса урган киши ташмит айтганга «яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу баалакум», дейиши.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Мусулмонлар орасидаги ҳақларни кучайтиришдаги ва ўрталаридаги биродарлик ва ўзаро муҳаббатни мустаҳкамлашдаги Ислом динининг улуғворлиги.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...