Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ёшлик чоғларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга уловда кетаётганларида Пайғамбаримиз у кишига: «Аллоҳ сенга манфаат берадиган ишларни ўргатаман», – дедилар. Сўзларида давом этиб: «Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтиб унинг ҳақларини сақла!Аллоҳ сени ҳар доим тоат-ибодатда кўрсин, ҳеч қачон гуноҳу махсиятда кўрмасин. Агар шундай қилсанг, Аллох сени дунё ва охират ёмонликларидан сақлайди ва қандай ғаминг бўлса, сенга ёрдам беради. Агар сен бирон нарса сўрамоқчи бўлсанг фақатгина Аллоҳдан сўра, чунки фақат У сўраганларга жавоб беради. Агар ёрдам керак бўлса, Аллоҳдангина ёрдам сўра. Анниқ ишонгинки, агар бутун дунё сенга манфаат бериш учун йиғилса, Аллоҳ тақдирингга ёзганидан ошиқча манфаат бера олмайдилар. Агар бутун ер юзи сенга зарар бериш учун йиғилса, Аллоҳ тақдирингга ёзганидан ошиқча зарар бера олмаслар. Бу нарсаларни Аллоҳ ўз илми ва ҳикмати билан тақдирга ёзгандир. Аллоҳ ёзган нарсалар ҳеч қачон ўзгармайди», – дедилар.