Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шайтон мўъминга олиб келадиган васваса саволларига чиройли жавобнинг хабарини бердилар. Шайтон: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди? Осмонни ким яратди? Ерни ким яратди?"- деб савол беради. Мўъмин одам диний эътиқод, фитрат ва ақлий нуқтаи назаридан келиб чиқиб: "Аллоҳ!" деб жавоб беради. Бироқ Шайтон шу ерда тўхтаб қолмайди, аксинча, давом этиб: "Роббингни ким яратган?", - дейди. Бундай вазиятда мўъмин ушбу васвасаларни учта нарса билан даф қилади: Аллоҳга бўлган иймон. Шайтондан Аллоҳ ила паноҳ сурашлик билан. Васвасалардан воз кечиш.