Қиёмат кунидаги Пайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам ҳовузларининг косаларининг сони, осмондаги юлдуз ва сайёралар сонидан кўра кўпроқ эканлиги ҳақида қасам ичдилар. Юлдузлар ҳилол чиқмаган, булутсиз, зулматли кечада аниқ кўринади. Чунки, ойдин кечада, ҳилол ёғдуси соясида, юлдузлар аниқ кўринмайди. Булут эса юлдузларнинг очиқ кўринишига монеъ бўлади. Жаннат идишларидан ичган одам, ҳеч қачон чанқамайди. Бу идишдан ичгунича бўлган чанқоқ, банданинг охирги чанқоғидир. Бу ҳовузнинг эни бўйига тенг бўлиб, унга жаннатдан икки нов сув қуйиб туради. Ҳовузнинг томонлари тенг бўлиб, узунлиги Шомнинг Балқосидаги Аммон билан, Шомнинг бошқа тарафидаги Айла шаҳригача бўлган масофадек катталикдадир. Кавсар ҳовузининг ранги сутдан оппоқ, таъми эса, асалдан ширинроқдир.