Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда қачон икки мусулмон бир-бирини ўлдириш учун қилич кўтарсалар ва бири иккинчисини ўлдирса, иккаласи ҳам дўзахга киришини хабар бердилар. Қотилку маълум, аммо ўлдирилган дўзахга нима учун тушганини саҳобалар тушина олишмади, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у биродарини ўлдиришга ҳарис бўлгани учун дўзахда дея хабар бердилар. Чунки у ўзи ўлиб қолмаганда шеригини ўлдирган бўлар эди.