Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширк ҳисобланадиган баъзи амалларни баён қилдилар. Улардан: Биринчиси: Афсун ўқиш – Шифо талабида жоҳилият аҳли ўқийдиган ва ширкий нарсаларни ўз ичига олган сўзлар. Иккинчиси: Мунчоқ ва шу каби туморлар – болалар, ҳайвонлар ва бошқа нарсаларга кўз тегмаслиги учун илиб қўйиладиган тақинчоқлар. Учинчиси: Иссиқ совуқ қилиш – Эру ҳотинни бир-бирига яхши кўрсатиш учун ясаладиган нарса. Йўқорида зикр қилинганларнинг барчаси ширкдир. Чунки булар шариятимиз томонидан кўрсатилган ёки тажриба орқали ўрганилган ҳиссий сабаблар эмас. Энди шаръий ва хиссий сабаблар нима десак? Шаръий сабаблар – Қуръон ўқиш каби амаллардир. Ҳиссий сабаблар – Дори-дармонга ўхшаш тажриба билан собит бўлган нарсалардир. Бу нарсаларни фақатгина сабаб, аслида наф ва зарар бериш Аллоҳнинг қўлида деган эътиқодда қилишлик жоиздир.