Пайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам Қиёматнинг катта аломатларидан бири, Қуёшнинг Шарқдан эмас, Ғарбдан чиқиши ва уни кўрган одамлар дарҳол иймон келтиришлари ҳақида дарак бердилар. У пайтдаги иймон, солиҳ амал ва тавба, кофир одамга наф бермайди. Пайғамбаримиз Муҳамммад солалллоҳу алайҳи ва саллам, одамлар кундалик дунёвий ишлари билан машғул бўлиб турганларида, Қиёматнинг қўққисдан келиб қолишининг хабарини бердилар. Сотувчи ва харидор кийимни ўрталарига ёзиб савдолашар эканлар, Қиёмат қоим бўлади-да, кийимни тахлаб олишга улгурмай қоладилар. Бир одам соғилган туя сутини ичмоқчи бўлиб қўлига олганида қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни ича олмай қолади. Бир одам ҳовузини таъмирлаб сувар экан беҳосдан Қиёмат қоим бўлади-да, ҳовузидан сув ича олмай қолади. Бир одам ейиш учун луқмасини оғзига яқинлаштирган пайтда қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни тановул қила олмайди.