Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Бир одам Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига келиб: "Ё, Расулуллоҳ! Бизлардан биримиз нафсида ёмон васвасани ҳис қилади ва уни тилга олишидан кўра ёниб, кулга айланиши унга севимлироқ бўлади", - деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам; "Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Шайтоннинг ҳийласини васвасага айлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин!",- дедилар. Sahih/Authentic. - Abu Dawood
explain-icon

Шарҳлаш

Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб: "Ё Расулуллоҳ, бировимиз кўнглига оғир келган ишни ҳис қилади. У васвасани тилга олганидан кўра, кулга айланиб кетгани унга севимлироқдир",- деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки марта такбир айтиб, Шайтоннинг ҳийласини васвасага айлантирган Аллоҳ таолога ҳамду сано айтдилар.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Шайтон, мўъминларни иймондан кофирликка қайтариш учун доимо қулай фурсатни кутишининг баёни.
  • Шайтоннинг мўъминлар олдида ожизлигининг баёни. Чунки унинг фақатгина васваса қилишга кучи етади холос.
  • Мўъмин Шайтон васвасаларидан воз кечиб, уларни даф қилиши лозим.
  • Яхши ёки ҳайратли ёхуд буларга ўхшаш ишларда такбир айтишнинг шариатда бор эканлиги.
  • Мўмин бошига келган муаммолар ечимини билиш учун, олимдан сураши шариатда бор экани.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...