Саҳобаларнинг бир гуруҳи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, кўнгилларида ҳис қилишаётган қабиҳлиги ва жирканчлиги туфайли тилга олишга журъат эта олишмаган иш ҳақида сўрадилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шайтон қалбингларга ирғитаётган шундай ёмон нарсаларни инкор қилишингиз, бу нарсаларни ҳатто айтишга журъат қила олмаслигиингиз ва бу нарсаларни жуда хатарли деб билишингиз мана шу соф иймон ва ҳақиқий ишончдир. Бу нарсаларни ҳис қилишингиз шайтон ҳали қалбингизни эгалламаганига далолат қилади. Энди кимки қалбида шундай ёмон нарсаларни топса-ю ва ичидан уни бирор нарса даф қилмаса, шайтон уни эгаллаб олганига дадолат қилади",- деган маънода айтдилар.