Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда бир мусулмон бошқа мусулмон биродари билан уч кундан ошиқ аразлашишидан, ҳамда иккаласи учрашиб қолса саломлашмай, гаплашмай кетишидан қайтардилар. Шу икки тортишиб қолган биродарларнинг энг яхшиси орани ислоҳ қилиш учун ҳаракат қилиб салом берганидир. Бу ерда иккиси ўз ҳақлари деб аразлашиб қолгандаги вақт мақсад қилинган. Лекин Аллоҳнинг хаққи учун тарк қилиш маълум бир вақтга чекланмаган, балки умумий манфаатга боғлиқдир. Қачонки у Аллохга осийлиги, бидъати ёки ёмон дўстларини тарк қилса уни ташлаб қўйилмайди.