Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мунофиқнинг аҳволидан хабар бериб, уни, икки қўров орасида боши қотган ва унисига ёки бунисига боришни билмайдиган қўйга ўхшатмоқдалар: У қўй гоҳида бу поданинг олдига борса, гоҳида у поданинг олдига боради. Мунофиқларнинг иймон ва куфр ўртасида бошлари қотган. Улар юзаки ёки чиндан мусулмонлар билан ҳам, кофирлар билан ҳам бирга эмаслар. Фақатгина юзаки ўлароқ мўъминлар билан бирга бўлсалар-да, ичлари шубҳа ва иккиланишлар билан тўладир. Шунинг учун ҳам гоҳида мўъминларга, гоҳида эса кофирларга мойиллик қиладилар.