Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уламоларнинг оламдан ўтиши муносабати билан шаръий илмларнинг кўтарилиши, Қиёмат қоим бўлишига яқин пайдо бўладиган аломатлардан эканини очиқладилар. Бунинг оқибатида жоҳиллик томир отиб, зино ва фаҳш ишлар ҳамда майхўрлик кўпайиб, эркаклар сони хотин-қизлар сонидан озайиб, элликта аёлнинг ишлари ва манфаатлари учун битта эркак раҳбар бўлиб қолади.