Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ҳақида хабар бермоқдалар. Агар мусулмон киши бирор яхши амални соғлом ва муқим пайтида қилишга одатланган бўлса, сўнгра касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса ёхуд бошқа бирор узр билан ўша яхши амалини қила олмай қолса, унга шу амалнинг ажри худди соғлом ва муқим вақтида берилгани каби тўлиқ ёзилади.