Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё ҳақида танбеҳ бераётган кишини эшитиб қолиб: «Уни тек қўй! Ҳаё иймондандир!», – деганлар. Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim
explain-icon

Шарҳлаш

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир киши биродарини кўп ҳаё қилишдан қайтараётганини эшитиб қолдилар. Шунда Пайғамбаримиз унга ҳаё иймондан эканини ва у фақат яхшилик олиб келишини баён қилдилар. Ҳаё чиройли нарсага олиб бориб хуник нарсадан қайтарадиган хулқдир.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Яхшиликдан тўсадиган хулқ ҳаё дейилмайди. Балки ҳижолатчилик, ожизлик, қўрқоқлик ва заифлик деб аталади.
  • Аллоҳдан ҳаё, унинг айтганларини қилиш ва қайтарганларидан қайтиш билан бўлади.
  • Махлуқотлардан ҳаё қилиш, уларни ҳурмат қилиш, ўрнига қўйиш ва одатга тескари нарсаларни қилмаслик демакдир.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...