Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам: «Аллоҳга ёқадиган энг яхши гаплар тўрттадир. Улар: Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу акбар бўлиб, қайси биридан бошласанг ҳам зарари йўқ», – дедилар. Sahih/Authentic. - Muslim
explain-icon

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳга ёқадиган сўз тўртта эканини баён қилмоқдалар. Улар: Субҳаналлоҳ: яъни "Аллоҳни барча нуқсонлардан поклайман" – дегани. Алҳамдулиллаҳ: Аллоҳни улуғлаб ва яхши кўриб тўлиқ комиллик билан васфлаш демакдир. Лаа илааҳа илла Аллоҳ: яъни, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқдир. Аллоҳу акбар: яъни Аллох энг улуғ, азиз ва буюк зот деганидир. Унинг фазли ва савобига етишиш учун тартиб билан айтиш шарт эмас.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Шариатнинг енгиллиги, шунинг учун қайси бири билан бошласа ҳам бўлаверади.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...