Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳифзи ҳимоясида бўлиши, ундан (ёмон нарсаларни) даф қилиши ва унга ёрдам беришини хабар бердилар. Сўнгра бу аҳдни бузишдан қайтардилар. Бомдод намозини тарк қилиш ёки ўқиган инсонга зарар бериб душманлик қилиш билан аҳдни бузган бўлади. Ким шу ишни қилса, бу ҳимояни бузибди ва қаттиқ таҳдидга йўлиқибди. Кимни Аллоҳ ушлайман деса, ушлайди, сўнгра дўзахга юзи билан ирғитади.