Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзидан кечиб юборса, уни Аллоҳ қиёмат куни, Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршининг соясига олади»,– дедилар». Sahih/Authentic. - At-Tirmidhi
explain-icon

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда қарздорга муҳлат берган ёки баъзи қарзини кечиб юборган инсоннинг мукофоти ҳақида хабар бермоқдалар. Инсонларнинг устиларидан қуёш яқинлашиб унинг иссиғи янада кучайган Қиёмат кунида Аллоҳ таоло у бандани ўз соясига олишини хабар бердилар. У кунда Аллоҳ таоло ўз соясига олганлардан бошқа ҳеч ким соя топа олмайди.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Аллоҳнинг бандаларига енгиллик яратишнинг фазилати ва у қиёмат куни нажот берувчи сабаблардандир.
  • Мукофот ёки жазо амалнинг жинсидандир.¹
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...