Уйқуга ётишдан илгари кафтларини бирлаштириб дуо қилаётган одамдек кўтариш, озгина сўлаклари билан пуфлаш, уч мартадан "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин-наас" сураларини ўқиш, сўнгра, қўли етганича кафтларини баданларига суриш: боши, юзи ва танасининг олд томонидан бошлаш ва бу ҳаракатни уч марта такрорлаш, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларидан эди.