Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил! Дунёда Қуръонни тиловат қилганинг каби тиловат қил! Албатта жаннатдаги охирги манзилинг охирги ўқиган оятинг миқдорича бўлади». Hasan/Sound. - Abu Dawood
explain-icon

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг китобини ёдлаб, ундаги буйруқ ва қайтариқларга амал қилган ва жаннатга кирган қорига: "Қуръонни ўқи ва шу ўқишинг билан жаннатнинг (юқори) даражаларига кўтарил! Қуръонни, дунё ҳаётида шошилмай ва чиройли тиловат қилганингдек, тартил билан ўқи! Чунки, сенинг тураржойинг охирги оятни қаерда ўқисанг ўша ердир"-, дейилишидан хабар бермоқдалар.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Амаллар шакл ва миқдорига мувофиқ мукофотланади.
  • Қуръонни тиловат қилиш, уни ўқишга моҳир бўлиш, Қуръонни ёд олиш ва унинг оятлари ҳақида тафаккур қилиш ҳамда унга амал қилишга тарғиб.
  • Жаннатдаги манзил ва даражалар хилма-хилдир. (Боамал) қорилар жаннатнинг энг баланд қаватларидан жой оладилар.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...