Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, янги кийилган кийим узоқ кийиш сабабли эскиргани каби иймон ҳам мўъминнинг қалбида эскириб, кучсиз бўлиб қолишидан хабар бермоқдалар. Ибодатдаги дангасалик ёки гуноҳларни қилиш ёхуд ҳою ҳавасларга муккасидан кетиш иймоннинг заифлашишининг сабабидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз ибодатларни қилиш ҳамда кўп зикр ва истиғфорларни айтиш билан иймонимизни янгилашни Аллоҳ таолодан сўраш йўлини ўргатдилар.