Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо хабар бермоқдаларки: «Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қирқ ёшларида ваҳий юборилгач пайғамбар бўлдилар. Шундан сўнг Макка шаҳрида ўн уч йил яшадилар. Сўнгра, Мадина шаҳрига ҳижрат қилишга буюрилдилар ва Мадина шаҳрида ўн йил яшадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида олтмиш уч ёшда эдилар».