Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг бандалар устидаги ва бандаларнинг Аллоҳ таоло устидаги ҳақларининг хабарини бердилар. Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи Унинг ўзигагина ибодат қилишлари, Унга бирон нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса у зотга ҳеч нарсани шерик қилмаган муваҳҳид бандаларини азобламаслигидир. Сўнгра, Муоз разияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ, ушбу лутф билан хурсанд бўлишлари ва муждаланишлари учун, одамларга хабар берайинми?"- дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар шу нарсагагина суяниб қолишларидан қўрқиб, бу ҳушхабарни овоза қилишдан қайтардилар.