?Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яьни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло унинг юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди» – дедилар...

Абу Дардо разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: «Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яьни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло унинг юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди» – дедилар.
Sahih/Authentic. - At-Tirmidhi

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким биродари йўқлигида унинг обрўси поймол бўлганда ва унга сўз текканда ҳимоя қилса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг азобини сақлашини баён қилдилар.

  1. Мусулмонларнинг обрўсига тил теккизишдан қайтариш.
  2. Жазо ёки мукофот амалнинг жинсидандир. Ким биродарининг обрўсини ҳимоя қилса, Аллоҳ уни дўзахдан ҳимоя қилади.
  3. Ислом, ўз аҳлини биродарликка ва бир бирига ёрдам беришга чақирувчи диндир.

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди