Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда банда Раббисига саждада энг яқин бўлишини хабар бердилар. Чунки намоз ўқувчи танасининг энг афзал аъзосини Аллоҳ азза ва жаллага тавозеълик қилиб, бўйсуниб ва ўзини хўр тутиб пешонасини саждагоҳга қўяди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саждада дуони кўпайтиришга буюрдилар. Шундай қилиб бандада сўз ва феъл билан Аллоҳга ўзини хўр тутиш жамланади.