Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳақиқий қувват – жасаднинг қуввати ёки бошқаларни курашда енгадиган эмас, балки нафсини қаттиқ ғазаб вақтида енгадиган инсон ҳақиқий кучли эканини хабар бермоқдалар. Чунки бу ўз нафсини бошқара олиши ва шайтонни енга олишига далолат қилади.