Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ўз ҳукмларида, аҳлларида ва ўзлари бошлиқ бўлган (барча) нарсада адолат қиладиганлар қиёмат куни олий, баланд ва нурдан яралган минбарларда ўтиришларини хабар бердилар. У минбарлар Рахмон таолонинг ўнг томонидадир ва У Зотнинг икки қўли хам ўнгдир.