Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда бир кеча-кундузда ўқиладиган беш маҳал фарз намозлар, ҳар ҳафтада ўқиладиган жума намози ва ҳар йил тутиладиган Рамазон рўзаси, ўз ораларидаги кичик гуноҳларга - катта гуноҳлардан четланиш шарти билан - каффорат бўлишини хабар бермоқдалар. Зино ва ароқ ичиш каби катта гуноҳларга келсак, тавба қилмагунича кечирилмайди.