Расулуллоҳдан ўн оят ўргансалар ундаги илм ва амалдан бохабар бўлмай туриб кейинги оятларга ўтмаганликларини ва

Абу Абдурраҳмон Суламий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: Бизга Қуръондан дарс берган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари улар Расулуллоҳдан ўн оят ўргансалар ундаги илм ва амалдан бохабар бўлмай туриб кейинги оятларга ўтмаганликларини ва натижада илм ва амални бирга ўрганишганини"- айтишар эдилар.
Hasan/Sound. - Ahmad

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн оят дарс олишса ундаги илмни пухта ўрганиб, амал қилмагунларича кейинги оятларга ўтишмас эдилар. Бу билан ҳам илмни, ҳам амални ўрганишар эдилар.

  1. Саҳоба разияллоҳу анҳумларнинг фазилати ва Қуръон ўрганишга бўлган рағбатлари.
  2. Қуръон ёдлаш дегани, уни қуруққина ёдлаб ёки қироатини ўрганишгина эмас, аксинча, уни ўрганиб, унга амал қилиш, демакдир.
  3. Илм сўз ва амалдан олдиндир.

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди