Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олимлар олдида фахрланиш ва гердайиб: «Мен ҳам сизлардек олимман!», - дейиш ёки калтафаҳм ва пасткаш одамлар билан тортишиш ёки йиғинларнинг тўрида ўтириб, бошқалардан олдинга ўтказилиш учун билим олишдан огоҳлантирдилар. Ким шундай қилса, билим олишдаги риёкорлиги ва Аллоҳ таолога ихлоссизлиги туфайли жаҳаннамга киришгагина лойиқ бўлади.