Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг, машруъ қилган аҳкому ибодатларидаги енгилликларга ҳамда узрларга, масалан, сафар асносида намозни қаср қилиб ва жамлаб ўқиш каби қулайликларга амал қилинишини суюшидан дарак бермоқдалар. Ва шу билан бирга, Аллоҳ таоло фарз ибодатларига амал қилинишини ҳам суяди. Чунки Аллоҳ таоло берган қулайликлар ва фарзлар бир хилдир.