Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча нарса тақдир билан бўлишини очиқладилар. Ҳатто ожизлик, яъни, бу дунё ва охират учун қилиниши керак бўлган ишларни қилмаслик ёки ўз вақтидан кечиктиришлик ҳам тақдирдандир. Шу вақтнинг ўзида эпчиллик ҳам, яъни, дунё ва охират учун қилинадиган ишларини қилишдаги усталик ва фаоллик. Аллоҳ таоло ожизлик, фаоллик ва барча нарсаларни тақдирга ёзиб қўйган. Коинотда нимаики бўлса, Аллоҳ таолонинг аввалдаги илми ва ҳохиши ила бўлади.