Пайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат кунида ҳовузлари бўлиши ҳақида ва унинг узунлиги ҳам, кенглиги ҳам бир ойлик йўл масофасида эканлиги ҳақида хабар бердилар. Унинг суви сутдан кўра оппоқроқдир. Унинг хушбўй ҳиди мушку анбар ҳидидан кўра хушбўйроқдир. Ҳовузнинг косаларининг сони, само юлдузлари каби кўпдир. Ушбу косалар ила ким ҳовуздан ичса, ҳеч қачон чанқамайди.