Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Жаброил алайхиссалом қўшнига яхшилик қилишга, унинг хаққини сақлашга, азият берса, сабр қилишга қайта-қайта буюраверганларидан, яқинда ўлганидан кейин меросидан ҳам улуш берилиши тўғрисида вахий тушса керак деб ўйлаб қолганларини хабар бермоқдалар. Қўшни - мусулмонми, кофирми, қариндошми, қариндош эмасми фарқи йўқ, ҳовлиси яқин бўлган барча қўшнидир.