Бир одам Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннат ёки жаҳаннамга олиб кирадиган икки хислат ҳақида сўради. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам "инсонни жаннатга олиб кирадиган хислат - Аллоҳ таолонинг ёлғиз ўзигагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмай оламдан ўтиши",- деб жавоб қилдилар. Жаҳаннамга олиб кирадиган ҳислат эса – инсон Аллоҳга бирор нарсани Рубубиятида ёки Улуҳиятида, ёки Асмои сифатларида ширк қилган холда вафот этишидир.