Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимдан бош тортганлардан ташқари барчаси жаннатга киради», – дедилар. Шунда: «Йо Расулуллоҳ, ким бош тортади?», – дедилар. Шунда Пайғамбаримиз: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким осийлик қилса, бас (жаннатдан) бош тортибди», – дедилар. Sahih/Authentic. - Al-Bukhari
explain-icon

Шарҳлаш

Бу ҳадиси шарифда, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам умматларининг барчаси жаннатга кириши ва фақатгина бош тортганлар бундан мустасно эканини хабар бердилар. Шунда саҳобалар: «Йо Расулуллоҳ, ким ҳам бош тортарди», – дедилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавобан: «Ким пайғамбарга итоат қилган ва эргашган бўлса, жаннатга киради. Ким осийлик қилса, шариатга бўйинсунмаса, ёмон амаллари ила (жаннатга) киришдан бош тортибди», – дедилар.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш Аллоҳга итоат қилиш демакдир. У кишига осийлик қилиш эса Аллоҳга осийликдир.
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат жаннатга, у кишига осийлик эса, дўзахга олиб киради.
  • Бу умматнинг итоаткорларига хушхабар, уларнинг барчаси жаннатга киради. Фақатгина Аллоҳ ва Унинг Расулига осийлик қилганлар бундан мустаснодирлар.
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига шафқатлари ва улар ҳидоят топишини хоҳлашлари.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...