Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таоло ширкдан энг беҳожат Зот эканини ва У Зот ҳамма нарсадан беҳожатлигини хабар бермоқдалар. Агар инсон ибодатлардан бирини бажарса-ю, уни ҳам Аллоҳ учун, ҳам Аллоҳдан ўзга учун қилса, Аллоҳ таоло уни тарк қилади, ундан амалини қабул қилмайди ва уни ўзига қайтаради. Амални холис Аллоҳ учун қилиш лозимдир. Чунки Аллоҳ таоло фақатгина холис қилинган амални қабул қилур.