Жубайр ибн Мутъим разияллоҳу анҳу, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қариндош уруғчилигини узган инсон жаннатга кирмайди», – деганларини эшитганлари ривоят қилинади. Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim
explain-icon

Шарҳлаш

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда қариндошларининг ҳаққини адо қилмаган, уларга озор берган ва ёмонлик қилган киши, жаннатга киришга лойиқ эмас эканини хабар бердилар.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Қарндошликни узиш катта кабира гуноҳлардандир.
  • Қариндошлик урфга қараб бўлади. Макон, замон ва шахсларга қараб ўзгаради.
  • Сийлаи раҳм (қариндошчилик) садақа, уларга эҳсон, касал бўлганларида зиёрат, яхшиликка буюриб ва ёмонликдан қайтариш ва бошқа нарсалар билан бўлади.
  • Алоқаси узилган қариндош қанча яқин бўлса, гуноҳ ҳам шунча катта бўлаверади.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...