Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннат сизларга поябзалингизинг ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам худди шундай», дедилар». Sahih/Authentic. - Al-Bukhari
explain-icon

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда жаннат ва дўзах инсонга кийиб олган поябзалидан кўра яқинроқ эканини хабар бердилар. Чунки инсон Аллоҳ рози бўладиган бир яхши ишни қилиб жаннатга кириши ёки бир маъсият иш сабабли дўзахга кириши мумкин.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Оз бўлса ҳам яхшиликка тарғиб қилингани, оз бўлса-да ёмонликдан қўрқитилгани.
  • Мусулмон ҳаёти давомида умид ва қўрқўв ўртасида бўлмоғи, ўз ҳолидан мамнун бўлиб, алданиб қолмасдан ҳар доим Аллоҳдан ҳақ узра собитқадам қилмоғини сўраши лозимлиги.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...