Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда мўминларнинг бир-бирларига бўлган алоқаларини кучайтирадиган ва улар орасида муҳаббатни ёядиган сабаблардан бирини баён қилмоқдалар. Шунга кўра, бир киши биродарини яхши кўрса, унга яхши кўришини билдириб қўйиши керак.