Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом динига киришнинг аҳамиятини баёнлаб бермоқдалар. Ким Ислом динига кириб, самимий бўлиб, содиқ қолса, жоҳилият даврида қилган гуноҳларидан сўралмайди. Мусулмон бўлгач, мунофиқлик қилган ёки Ислом динидан чиққан муртад бўлиб кетадиган бўлса, кофирлик ва мусулмонлик даврида қилган гуноҳлари ҳақида сўралади.