Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон оятлари нозил бўлар, бироқ, у зот сураларнинг боши ёки охирини билмас эдилар. "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ояти нозил бўлгач аввалги суранинг тугагани, кейинги янги суранинг эса бошланганини билар эдилар», - дея хабар бермоқдалар.