Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳга ва қайтиб тириладиган, амалининг мукофот ёки жазоси оладиган охират кунига иймон келтирган кишининг иймони қуйидаги ишларни бажаришга ундашини хабар бердилар: Биринчиси: Яхши сўз: Тасбиҳ, таҳлил, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва инсонлар орасини ислоҳ қилиш кабилар. Агар ундай қилолмаса жим турсин ва тилини тийсин. Иккинчиси: Қўшнига яхшилик қилиш ва озор бермаслик. Учинчиси: Яхши сўз ва яхши таом тақдим қилиш билан зиёратга келган меҳмонни икром қилмоқ.