Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло еру осмонларни яратишидан эллик минг йил аввал лавҳул-Маҳфузга халойиқларнинг ҳаётию ўлими ва ризқи ҳақида батафсил ёзиб қўйгани ва бу тақдирлар Аллоҳ ҳукм қилгандай жорий бўлиши ҳақида хабар бермоқдалар. Ҳар бир нарса Аллоҳнинг қазоси (ҳукми) ва тақдири билан амалга ошади. Банданинг ёнидан хато қилиб ўтиб кетган нарса (аслида) тегиши керак эмас эди! Қандай мусибатга учраган бўлса, у ундан адашиши (тегмасдан ўтиб кетиши) мумкин эмас эди!