Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким умматнинг бирор ишига бошлиқ бўлган бўлса, у бошлиқлик – хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик, хоҳ оммавий хоҳ жузъий – сўнгра одамларга машаққат тўғдирса мулойим бўлмаса, унга ҳам шафқат қилмагин, қийинлаштиргин деб дуоибат қилдилар. Ва дуоларида давом этиб ким уларга мулойим бўлиб, ишларини енгиллаштирса, унга ҳам шафқат қилишини ва ишларни осон қилишини сўрадилар.