Абу Сирмо разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади. Ким машаққат туғдирса, Аллоҳ уни машаққатга қўяди» — дедилар. Hasan/Sound. - Ibn Maajah
explain-icon

Шарҳлаш

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмоннинг ўзи, дунёси ёки ахлига зарар беришдан, ёки бир ишида машаққат тўғдиришдан қайтардилар. Ким шундай қилса, Аллоҳ унга ҳам шундай жавоб ила жазо беришини хабар бердилар.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Мусулмонга зарар бериш ва машаққат тўғдиришнинг ҳаромлиги.
  • Аллоҳнинг бандалари учун интиқом олиши.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...